Суриядаги Россия ҳарбий базасига ракета зарбаси берилди

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишРоссийская боевая авиация на аэродроме
Российская боевая авиация на аэродроме - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Жабҳат ан-Нусра”* ташкилоти террорчилари Хмеймим Россия авиабазасига ракета ҳужумини амалга оширишди.

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Террорчилар ракеталар ёрдамида Суриядаги Россия ҳарбий базасига ҳужум қилишди.

Российская боевая авиация на аэродроме Хмеймим в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Террорчи жангарилар Суриядаги Россия авиабазасига ҳужум қилди

Россия мудофаа вазирлиги хабарида айтилишича, “Жабҳат ан-Нусра”* ташкилоти террорчилари Хмеймим Россия авиабазасига ракета ҳужумини амалга оширишди.

Ушбу террорчилик гуруҳи Идлиб ҳудудида провакация қилиш ва ўққа тутишни давом эттирмоқда.

Авиабаза томон жами 6 та ракета отилди, лекин улар авиабаза ҳаво мудофаа тизимидан ўта олмади. 

Россиялик мутахассислар террорчилар ракета отиш  нуқталари Кафер-Ноблда жойлашганини аниқлади. Улар ҳаво космик кучлари зарбалари билан йўқ қилинди. Шунингдек, иккита учувчисиз аппарат уриб туширилди.

Аёлларни 19 марталаб эрга беришмоқда: Сурияда 6 йил яшаган қозоғистонлик аёл ҳикояси

Идлиб провинцияси жангарилар таянч нуқтаси бўлиб қолмоқда. Башар Асаднинг қўшинлари уни деярли назорат қилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз,  май ойи бошида Суриядаги Россия авиабазасига ҳужум уюштиришганди. Унда жангарилар бир сутка ичида икки марта Суриядаги Россия Хмеймим авиабазасига ҳужум қилишганди.

Авиабаза томон жами 36 та ракета учирилган. Жангарилар зарбаларни учувчисиз аппаратлар ёрдамида бошқаришган.

Ҳавога қарши мудофаа тизими террорчилар ҳужумини қайтарганди. Россия ҳаво кучлари террорчиларнинг барча ракета отиш нуқталарини йўқ қилди.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

Янгиликлар лентаси
0