Афғонистон ва МДҲ чегарасида беш мингга яқин жангари бор - ФХХ раҳбари

© AFP PHOTO / STR Оружие изъятое у боевиков ИГ
Оружие изъятое у боевиков ИГ  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги вақтда халқаро террорчилар кимёвий қурол ва биологик заҳарли моддаларни ишлаб чиқариш имкониятига эга.

ТОШКЕНТ, 21 май – Sputnik. Халқаро террорчилар МДҲ мамлакатларига доимий равишда кириб келимоқда ва у ерда маҳаллий жиноий гуруҳлар билан бирлашмоқда.

Боевики  - Sputnik Ўзбекистон
Афғон-тожик чегараси яқинида 10 мингга яқин жангари тўпланган – Россия ТИВ

Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников Душанбеда МДҲ хавфсизлик хизмати раҳбарлари Кенгаши йиғилиши очилишида нутқ сўзлади. РИА Новости хабарига асосан.

“Террорчилар кучининг ўсиши Марказий Осиё минтақасидаги вазиятнинг жиддийлашишига олиб келади. Улар Ҳамдўстлик мамлакатларига доимий равишда кириб келмоқда ва у ерда маҳаллий жиноий гуруҳлар билан бирлашмоқда”, - деди Бортников.

Шунингдек, ФХХ раҳбари наркотик моддалар, қурол-яроғ трансчегаравий оқими ва ноқунуний миграция ошмоқда, жиноий фаолиятдан олишган даромадлар террорчиларни моддий таъминлаш ва жанговар имкониятларини янада кенгайтиришга сарфланаётганини айтиб ўтди.

Бортников таъкидлашича, халқаро терроричилар Шимолий Африкада ва Осиёда янги тайёргарлик кўриш майдонларини ташкил қилиш ишлари барқарор равишда ўсиб бормоқда.

“Террорчилик гуруҳларнинг Ҳамдўстлик давлат билан чегарадош бўлган Афғонистоннинг шимолий провинцияларига ўтказилиши жиддий ташвишга солмоқда. Шу ҳудудларда ИШИДнинг филиали бўлган “Вилоят Хуросон”да беш мингга яқин жангари тўпланди. Уларнинг асосий қисмини Сурияда жанг қилган МДҲ фуқароларини ташкил қилади”, - деб таъкидлади ФХХ раҳбари.

Шу билан бирга, ҳозирги вақтда халқаро террорчилар кимёвий қурол ва биологик заҳарли моддаларни ишлаб чиқариш имкониятига эга эканлиги маълум бўлди.

Бортниковнинг сўзларига кўра, жиноятчилар томонидан қўпорувчилик ҳаракатларини содир этиш янги восита ва услублари ҳақида ишончли маълумотлар олинган. Зиён етказувчи элементларни етказишда учувчисиз учар қурилмалардан фойдаланилмоқда.

ФХХ директори таъкидлашича, ҳозирда террорчилар нафақат жангариларнинг бевалари ва рафиқалари, балки ўз фарзандларини ҳам террористик амалларини содир этиш учун фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0