23:44 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Президент США Дональд Трамп

Трамп Эронга “улкан куч” билан пўписа қилди

© Sputnik / Алексей Никольский
Дунёда
Ҳавола олиш
479 0 0

Аввалроқ Трамп ўзининг Twitter᾽даги аккаунтида “агар Эрон курашишни хоҳлаб қолса, бу унинг расмий якуни бўлади”, дея маълум қилган эди.

ТОШКЕНТ, 21 май – Sputnik. Америка президенти Дональд Трамп Эронга “улкан куч” билан пўписа қилди.

Агар Эрон АҚШга қарши агрессия намоён қилса, Америка унга “улкан куч” билан жавоб қайтаради, дея маълум қилди президент Дональд Трамп.

“Эрон бирор нарса қилса, у катта хатога йўл қўйган бўлади деб ўйлайман. Бу улкан куч билан қарши олинади”, - деб иқтибос келтиради Трамп сўзларидан РИА Новости.

Аввалроқ Трамп ўзининг Twitter᾽даги аккаунтида “агар Эрон курашишни хоҳлаб қолса, бу унинг расмий якуни бўлади”, дея маълум қилган эди.

АҚШ Эрон атрофидаги вазият кескинлашгани сабабли Форс кўрфазида ва унинг яқинида камида еттита ҳарбий кемани тўплаган ва Patriot ракетага қарши комплексни келтирган. Пентагоннинг маълум қилишича, бу Эроннинг АҚШ кучларига қарши ҳужум операциясига жавоб ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш саналади.

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан уруш бўлмаслигига умид билдиришини маълум қилди. Эрон олий етакчиси Али Хаменеи Эрон АҚШ билан уруш олиб бормаслигини айтган эди. Бироқ у Теҳрон Вашингтонга қаршилик кўрсатишда давом этишини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон ядровий битим бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни тўхтатгани ҳақида хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар