13:23 04 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
712 0 0

Украина давлат тергов бюроси Украина собиқ президенти Пётр Порошенкога нисбатан давлатга хиёнат айблови билан жиноий иш қўзғатди.

ТОШКЕНТ, 21 май – Sputnik. Украина давлат тергов бюроси Украина собиқ президенти Пётр Порошенкога нисбатан давлатга хиёнат айблови билан жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда РИА Новости ДТБ директорининг биринчи ўринбосари Ольга Варченкога асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

© Sputnik / Стрингер

Таъкидланишича, тергов ишлари Андрей Портнов аризаси асосида бошланган. Портнов Украина собиқ президенти Виктор Янукович маъмурияти собиқ раҳбарининг ўринбосари бўлган.

Хабарда ёзилишига кўра, сўз 2018 йилнинг 25 ноябрь куни содир бўлган ҳодиса ҳақида бормоқда. 25 ноябрь куни эрталаб Украина ҳарбий-денгиз кучларининг “Бердянск”, “Никополь” ва “Яни Капу” кемалари Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Россиянинг ҳудудий сувларига кирган. Қора денгиздан Керч бўғози бўйлаб ҳаракат қилишган. Улар Россия ҳарбийларининг талабларига бўйсунишмаган ва натижада қўлга олинган.

Асосий мавзулар