Сурияда террорчилар Россия авиабазасига ҳужум қилди

Oбуна бўлиш
Террорчилар Россия Хмеймим авиабазаси томон 17 та ракета учирди.

ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. Террорчилар Россия Хмеймим авиабазаси томон 17 та ракета учирди.  Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Российская боевая авиация на аэродроме Хмеймим в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Террорчи жангарилар Суриядаги Россия авиабазасига ҳужум қилди

“Жангарилар томонидан отилган 8 та ракета авиабазасигача етиб бормади, қолган 9 та ракета Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши тизими ёрдамида йўқ қилинди”, - деб маълум қилинди.

Бундан ташқари, Идлибда Сурия ҳукумат қўшинлари билан биргаликда жангариларнинг иккита ҳужум қайтарилди. Ҳужумда 200 нафар террорчи, 4 та ҳарбий техника ва 4 та пикап машиналари иштирок этган.

Хмеймим авиабазасига ҳужумлар

Сўнги бир неча кун давомида бу иккинчи ҳужум. Душанба куни “Жабҳат ан-Нусра”* ташкилоти террорчилари Хмеймим Россия авиабазасига ракета зарбасини берган.

Авиабаза томон жами 6 та ракета отилди, лекин улар авиабаза ҳаво мудофаа тизимидан ўта олмади. 

Россиялик мутахассислар террорчилар ракета отиш нуқталари Кафер-Ноблда жойлашганини аниқлади. Улар ҳаво космик кучлари зарбалари билан йўқ қилинди.

Шу билан бирга, иккита учувчисиз аппарат уриб туширилди.

Идлиб провинцияси жангарилар таянч нуқтаси бўлиб қолмоқда. Башар Асаднинг қўшинлари уни деярли назорат қилмаяпти.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

Янгиликлар лентаси
0