Минглаб қизларнинг интим суратлари интернетда очиқ тарзда пайдо бўлди

CC0 / Unsplash / Brooke Cagle / Девушка стоит у окна
Девушка стоит у окна - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қизларнинг суратлари Mega файл алмашиш иловасида сақланган ва уларнинг исмлари бўйича папкаларда жойлаштирилган.

ТОШКЕНТ, 23 май – Sputnik. Буюк британиялик Микала Монсун тасодифан интернетда интим фото-суратлар сақланган интернет базага дуч келди. Базада қизга тегишли бўлган суратлар ҳам бўлган. Бу ҳақда Metro нашри хабар қилди.

Конкурс красоты - Sputnik Ўзбекистон
Купальникларга - йўқ, фақат эзгулик: "Коинот кўрки" фестивалига танлов бошланди

Қизларнинг суратлари Mega файл алмашиш (файлообменник) иловасида сақланган ва уларнинг исмлари бўйича папкаларга  жойлаштирилган.  Файллар мамлакатнинг йирик шаҳарлар кесимида тақсимланган.

23 ёшли Микала Монсун шу папкаларни кўриб чиқиб, 17 ёшида тасвирга олинган кўплаб интим суратларини топиб олади.

Қиз интернет-база устидан полицияга шикоят қилади. Бироқ полиция ходимлари уни ранжитади. Қиз полиция ходимлари файл алмашиш иловаси нима эканлигини узоқ вақт тушунтиришга тўғри келди.

Мазкур файл алмашиш иловаси ОАВлар эътиборини тортди. Журналистларга берган интервьюда Mega ходимлари ўзларининг иловасида қонунни бузадиган файлларни сақланишига йўл қўймаслигини айтиб, ушбу контентни учириб ташлашга ваъда берди.

Бироқ қизлар фото-суратлари ҳали ҳам интернетда очиқлигича қолмоқда.

Янгиликлар лентаси
0