09:01 20 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74

Россияга хизмат қиламан: Маргарита Симоньян орден билан тақдирланди

© Sputnik / РИА Новости
Дунёда
Ҳавола олиш
38410

Маргарита Симоньян Александр Невский ордени билан тақдирланди.

ТОШКЕНТ, 23 май – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин RT ва “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги бош муҳаррири Маргарита Симоньянга давлат мукофотини тақдим этди.

Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Тантанали маросим Кремлнинг Екатерина залида ўтказилди.

Орден ва медаллар билан мукофотланганлар ичида 30 дан ортиқ учувчи-космонавтлар, илм, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт соҳалари намоёндалари, таниқли артистлар, саноат ва қишлоқ хўжалиги ишчилари бор.  

Маргарита Симоньян Александр Невский ордени билан тақдирланди.

“Россияга хизмат қиламан. Ҳаётдаги энг олий мукофот учун сизга раҳмат. Ватанга хизмат қилиш - бу имконият, бу шарафдир”, - деб миннатдорлик билдирди Симоньян.

Александр Невский ордени - Ватан олдида алоҳида хизматлари, шу жумладан Россиянинг халқаро обрў-эътиборини кучайтиришга шахсий ҳисса қўшган давлат хизмати лавозимида ишловчи Россия Федерацияси фуқароларига тақдим этилади.

Асосий мавзулар