08:26 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Свадьба

“Мен ўзимни севаман”: Бразилиялик аёл ўзига турмушга чиқишга аҳд қилди

CC0 / pixabay
Дунёда
Ҳавола олиш
1085 0 0

Бразилиялик аёл мамлакатдаги ўзига ўзи турмушга чиққан илк аёл бўлади.

ТОШКЕНТ, 24 май - Sputnik. Бразилиялик аёл мамлакатдаги ўзига ўзи турмушга чиққан илк аёл бўлади. Бу ҳақда Estado de Minas нашри хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишига кўра, Бразилиянинг Белу-Оризонти шаҳрида истиқомат қилувчи Жуссара Дутра Коту исмли аёл ўзига турмушга чиқишга аҳд қилган. “Никоҳ” маросими якшанба, 26 май куни бўлиб ўтиши керак.
Маросим келиннинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида тўғридан-тўғри эфирга узатилади. 39 ёшли аёлни меҳроб олдига унинг 21 ёшли қизи олиб боради. Никоҳ маросими келиннинг дугонаси томонидан ўтказилади.

Аёл барча келинлардек оппоқ либос кияди. Эътиборлиси шундаки, аёл никоҳ узуги ўрнига капалак қанотли қиз шаклидаги татуировка қилдиришни режалаштирган. Бу эркинлик разми бўлиши таъкидланган.

“Инсоннинг ўзига бўлган муҳаббати – бу энг самимий муҳаббат”, - дея маълум қилган Жуссара.

Қайд этиш жоизки, никоҳ расман рўйхатга олинмайди, чунки бунга Бразилия қонунчилиги йўл қўймайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистоннинг Гужарат штатида қариндошлар 27 ёшли Аджай Баротнинг тўйини келинсиз ўтказиб беришгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар