08:49 20 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74
Добровольное тестирование на ВИЧ на трех крупных рынках столицы — Ошском, Орто-Сайском и Аламединском

“Мен шокда”: Бишкек бозорларида 4 соат ичида 5 та ОИВ вирусини юқтирганлар аниқланди

© Facebook / Айбар Султангазиев
Дунёда
Ҳавола олиш
692 0 0

Агар тест натижалари тасдиқланса, мамлакатда ОИВ эпидемияси бошланди деса бўлади.

ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Бишкек бозорларида 4 соат ичида 5 та ОИВ вирусини юқтирган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

24 май куни Қирғизистон пойтахтининг учта йирик – Ўш, Ўрта-Сай ва Аламедин бозорларида  ОИВга ихтиёрий тест текширув ўтказилмоқда. Бу республика ОИТС маркази ташаббуси билан ўтказилмоқда.

Добровольное тестирование на ВИЧ на трех крупных рынках столицы — Ошском, Орто-Сайском и Аламединском
Добровольное тестирование на ВИЧ на трех крупных рынках столицы — Ошском, Орто-Сайском и Аламединском

“Тест ишончлиги – 99,5 фоиз. Соат 11-00 да кўнгиллилар сухбатдан ўтиш ҳақида тушунтириш ишларига кетишди. 4 соат ичида 300 яқин киши тестдан ўтди. Ўрта-Сай ва Аламедин бозорларида 2 нафардан, Ўш бозорида – 1 нафар фуқаро ОИВ вирусини юқтиргани ҳақида хабарлар келди”, - деб таъкидлади Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Аубар Султангазиев.

Добровольное тестирование на ВИЧ на трех крупных рынках столицы — Ошском, Орто-Сайском и Аламединском
Добровольное тестирование на ВИЧ на трех крупных рынках столицы — Ошском, Орто-Сайском и Аламединском

Икки нафар фуқаро суҳбатдан ўтиб, шаҳар ОИТС марказига йўл олди.

“Мен шок ҳолатидаман. Агар 300 ни 5 га бўлса, икки фоиздан кам чиқади. Агар аҳолининг икки фоизида ОИВ бўлса, тўлақонли эпидемия, деярли пандемия деса ҳам бўлади”, - деб таъкидлади эксперт.

Султангазиевнинг сўзларига кўра, “ОИТС” маркази тест натижалари қайта текшириб чиқади. Агар улар тасдиқланса, ҳукумат соғлиқни сақлаш соҳасида кўплаб дастурларни қайта кўриб чиқиши керак бўлади.

Асосий мавзулар