20:20 19 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

Тошкент устидан 60та спутник бир чизиқ бўлиб учиб ўтди

© Starlink
Дунёда
Ҳавола олиш
1839 0 0

Бутун дунёни интернет билан қамраб олишга қаратилган Starlink лойиҳасининг биринчи партия спутниклари учирилди.

ТОШКЕНТ, 26 май – Sputnik. Тошкентликлар 25 майдан 26 майга ўтар кечаси шаҳар осмонида бир чизиқ бўлиб ўтаётган 60 та спутникни кузатишди. Ушбу ҳақидаги видео Youtubeда жойлаштирилган.

Шунингдек ушбу спутниклар учиб ўтишини дунёнинг тулри шаҳарлари устида  кузатиш мумкин эди. Энг сифатли видео Голландияда суратга олинган.

Ушбу спутниклар шодаси 24 май куни америкадан учирилган бўлиб уларни Ер орбитасига Space Х ракетаси олиб чиққан эди. Улар Илон Маскнинг Starlink лойиҳаси доирасида учирилган биринчи 60та спутникдир. Ҳар бир спутник ўртача оғирлиги 220 килограмни ташкил қилади.

Starlink лойиҳаси – бутун Ер шарини коинот орқали ишлайдиган Интернет билан қоплаб олишни назарда тутган. Бунинг учун камида 800 та ана шундай спутникларни 450 км баландликдаги орбитага олиб чиқиш керак. Келажакда ушбу спутниклар сони 12 000 тага етиши мумкин. Интернет ишлаши учун фақат спутникларнинг ўзи етарли эмас, Ерда ҳам базавий станциялар ўрнатилиши ва радиотўлқин частоталари ажратилиши керак. 

Қуйида Starlink  лойиҳаси ҳақида анимацион видеолавҳа билан танишинг.

Асосий мавзулар