20:01 19 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Презентация нового iPhone Xs и iPhone Xs Max

Хитойда iPhone савдоси тушиб кетди

AP Photo / Marcio Jose Sanchez
Дунёда
Ҳавола олиш
422 0 0

АҚШ Huawei компаниясига қарши санкциялар киритганидан сўнг, Хитойда iPhoneга қизиқиш кескин тушиб кетди.

ТОШКЕНТ, 26 май – Sputnik. Хитойда iPhone савдоси кескин тушиб кетди, айни дамда бор-йўғи 17% хитойликлар айфон сотиб олиш ҳақида ўйлашмоқда.

UBS компанияси томонидан ўтказилган сўровда маълум бўлишича, Хитойда iPhoneга бўлга қизиқиш кескин тушиб кетган. Яқин икки ой ичида iPhone сотиб оласизми дейилган саволга ўтган йилнинг октябрь ойида 22% аҳоли “Ҳа” деб жавоб берган эди. Ҳозир бўлса бундайлар сони 5% га камайган.

UBS компанияси директори Тимоти Аркурининг фикрига кўра, бунга АҚШининг Huawei компаниясига қарши киритилган санкциялар сабаб бўлган бўлиши мумкин. iPhone сотиб олиш истаги миллий ғурур туфайли йўқолган бўлиши мумкин. Эксперт фикрига кўра, бундай ҳолат камида 12 ой давом этади.

Ушбу хабар таъсирида Apple акциялари нархи бироз пастлади: 235 доллардан 225 долларга тушган. Интерфакс хабарига асосан.

Асосий мавзулар