Порошенкога қарши тўртинчи жиноий иш очилди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишПётр Порошенко
Пётр Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пётр Порошенко суд ҳокимиятини ноқонуний олиб қўйишда айбланмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 май – Sputnik. Украинада Пётр Порошенкога қарши яна бир жиноий иш қўзғатилди.  Бу ҳақда собиқ президент Виктор Янукович администрациясининг собиқ бошлиғи ўринбосари юрист Андрей Портнов хабар қилди.

Петр Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Янги кун – янги жиноий иш: Порошенкога қарши учинчи иш очилди

Бу сафар Порошенко суд ҳокимиятини ноқонуний олиб қўйишда (узурпация) айбланмоқда.

Бу мамлакатнинг собиқ раҳбарига қарши тўртинчи иш бўлади. Бундан аввал Порошенкога қарши “Кузня на Рыбальском” заводини сотишда 300 миллион долларни қонунийлаштириш ҳолати, “Центрэнерго” ОАЖда лавозимларни тақсимлашдаги ҳаракатлар ҳамда давлатга хиёнат айблови билан жиноий ишлар қўзғатилганди.

Янгиликлар лентаси
0