22:23 18 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон встретился с министром обороны РФ Сергеем Шойгу

Сергей Шойгу Душанбега келди: Россия ҳарбий базаси янги қуроллар билан таъминланади

© Пресс-служба президента Таджикистана. http://www.president.tj/ru
Дунёда
Ҳавола олиш
258 0 0

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгуни қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Душанбега келди. У ерда мамлакат раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Музокараларнинг асосий мавзуси - мамлакатда жойлаштирилган Россия ҳарбий базасини янги турдаги қуроллар билан таъминлаш, шунингдек, Тожикистон армиясини модернизация қилиш.

Бугун Тожикистон президенти Эмомали Раҳман Россия мудофаа вазирини қабул қилди. Учрашувда икки давлат ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Раҳмон учрашувда Россия билан муносабатлар Тожикистоннинг ташқи сиёсатида устувор вазифаси эканлигини таъкидлаб ўтди.

Томонлар ҳарбий, ҳарбий-техникавий ҳамкорлик масалалари, шу соҳаларга ҳолат ва  келгусидаги истиқболларини муҳокама қилишди.

Асосий мавзулар