06:37 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00

АҚШда урғочи анаконда эркаги иштирокисиз авлод дунёга келтирди

© Sputnik / Андрей Соломонов
Дунёда
Ҳавола олиш
1077 0 0

Урғочи анаконда эркак анакондалардан алоҳида сақланган. Бироқ шунга қарамай бир неча авлодни дунёга келтиришга муваффақ бўлган.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. АҚШда Анна лақабли яшил анаконда эркак иштирокисиз фарзанд дунёга келтирди. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишига кўра, урғочи анаконда эркак анакондалардан алоҳида сақланган. Бироқ шунга қарамай бир неча авлодни дунёга келтиришга муваффақ бўлган.

Шундай қилиб, дунёга келган анакондачалар партеногенез натижаси бўлиши мумкин. Партеногенез – жинсий кўпайиш шаклларидан бири, тухум хужайранинг уруғланмасдан ривожланиши.

Хабарда дунёга келган анаконда болаларидан фақат иккитаси тирик қолгани қайд этилган.

Партеногенез биринчи навбатда ҳашаротларга хос. Бу анакондалар билан боғлиқ бўлган тарихдаги иккинчи ҳолат саналади.

Асосий мавзулар