12:27 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Государственные флаги стран ЕАЭС

ЕОИИ аъзолари нафақа тўғрисида янги шартнома имзолайди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков
Дунёда
Ҳавола олиш
161 0 0

Янги шартнома - ЕОИИга аъзо давлатлар фуқаролари Иттифоқнинг қайси давлатида ишласа ўша ердан нафақа олади.  

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Евроосиё Иқтисодий  Иттифоқи меҳнат стажини ўзаро тан олиш ҳақида шартнома имзолаганидан сўнг, пенсиялар меҳнат стажи жамланган мамлакат томонидан тўланади, деб хабар қилди Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати.

Бундан олдин Россия президенти Владимир Путин Евроосиё комиссияси Иттифоқ ҳудудида жамланган барча меҳнат стажини ҳисоблаш ҳақида шартнома тайёрланаётганини хабар қилган эди. Меҳнат вазири Максим Топилин айтишига кўра, ушбу шартнома ЕОИИнинг барча аъзолари томонидан имзоланиб йил охирига қадар ратификация қилиниши мумкин.

“Шартнома кучга кирганидан кейин орттирилган меҳнат стажи учун нафақа тўлови ушбу меҳнат стажи орттирилган мамлакат томонидан тўланади. Давлатлар ўзаро ҳамкорликни электрон кўринишда амалга оширишади”, - дейилган хабарда.

Ушбу шартнома кучга киргунигача бўлган даврда жамланган меҳнат стажи МДҲ фуқароларининг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ҳамда Россия ва Белоруссия орасидаги шартномаларга асосан белгиланади, дейилган хабарда.

Асосий мавзулар