Футбол майдонига югуриб чиққан моделнинг аккаунти блокировка қилинди - видео

© VitalyМодель блогер Кинси Волански (Kinsey Wolanski)
Модель блогер Кинси Волански (Kinsey Wolanski) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Модель купальникда футбол ўйини вақтида майдонга югуриб чиқди. Бир кун ичида Instagramда 2 миллиондан ортиқ обуначиларни тўплади.

ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. Instagram модель ва блогер Кинси Воланскининг аккаунтини блокировка қилди. Бу ҳақда "Р-Спорт" хабар қилди.

Волански Чемпионлар Лигаси финали “Ливерпуль” ва “Тоттенхэм” клублари ўйини бўлаётган вақтда майдонга ярим-яланғоч ҳолда футбол майдонига югуриб чиққани учун ўйин тўхтатилганди.

Модель дарҳол кўриқчилар томонидан қўлга олиниб, майдон ташқарисига олиб кетилди.

Таъкидланишича, интернетда модель обуначилари 300 мингдан 2,5 миллионга кўпайди.

Аммо кейинчалик аккаунт блокланди. Кинси Волански бундан хафа бўлмади ва Twitterда блог очди.

1 июнь куни Мадридда “Метрополитано” стадиони Чемпионлар Лигаси финал босқичида “Ливерпуль” ва “Тоттенхэм Хотспур” куч синашди.

“Ливерпуль” клуби 2:0 ҳисобда рақибини мағлубиятга учратди ва 2005 йилдан буён илк бор турнир ғолиби бўлди.

Тўп муаллифлари Муҳаммад Салоҳ ва Дивок Ориги бўлди.

Янгиликлар лентаси
0