19:45 19 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74
Международная выставка деловой авиации JetExpo 2017

Петербург аэропорти 260 дан ортиқ самолёт кутиб олишга тайёрланмоқда

© Sputnik / Рамиль Ситдиков
Дунёда
Ҳавола олиш
423 0 0

Петербург халқаро иқтисодий форумига бутун дунёдан бизнесменлар кела бошлади.

ТОШКЕНТ, 05 июнь – Sputnik. Ленинград вилоятида жойлашган “Пулково” аэропорти  шу кеча кундузда 263 та бизнес самолётларни кутиб олишга буюртма олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ушбу самолётлар Санкт-Петербургда 6-8 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПМЭФ) иштирокчилари – дунёнинг етакчи бизнесменларини олиб келади.

Тадбир давомида Пулково аэропорти кечаю-кундуз кучайтирилган тартибда ишлайди. Шунингдек аэропорт ҳудудида кучайтирилган хавфсизлик чоралари киритилган.

Айни дамда Россияда давлат сафарини амалга ошираётган Хитой етакчиси Си Цзиньпин ҳам ушбу форумда иштирок этади.

Сўнгги дамда олинган хабарларга кўра, Россия ва Саудия Арабистони ҳукуматлараро комиссияси ПМЭФ доирасида энергетика соҳасида бир неча лойиҳалар бўйича йўл харитасини янгилашга келишиб олишган.

Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербургдаги ПМЭФ форуми 1997 йилдан буён ҳар йили ўтказилади. 2006 йилдан бошлаб форумга Россия президентининг шахсан ўзи бошчилик қилади. Ўтган йили форумга 143 мамлакатдан 17 минг нафар меҳмонлар ташриф буюрган эди.

Асосий мавзулар