Тожикистонда кучли сел оқибатида икки киши ҳалок бўлди

© AFP 2023 / ROBYN BECKСелевой поток
Селевой поток - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон Панжикент шаҳри яқинида юз берган куч сел оқибатида кўплаб хонадонни сув босди.

ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Панжикент шаҳри яқинида юз берган сел тошқини оқибатида икки нафар киши ҳалок бўлди ва бир нафар киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда РИА Новостига матбуот анжуманда фавқулодда вазиятлар бўйича қўмита бошлиғи Умида Юсуфи маълум қилди.  

“Ўзгидромет” Тошкентдаги навбатдаги чақмоқ ва ёмғирлар ҳақида огоҳлантирди

“Рўзи-Обнок қишлоғида табиий офат оқибатида Душанбеда истиқомат қилувчи икки нафар киши ҳалок бўлди. Улар қариндонлар олдига меҳмонга келишган экан. Ҳозирги вақтда бедарак йўқолган 55 ёшли эркакни қидириш ишлари олиб борилмоқда”, - деди ФВҚ вакили.

Воқеа жойида Панжикент ФВ бўйича комиссия ва қутқарувчилар ишламоқда.

Тожикистонда бир неча кун давомида кучли ёғингарчиликлар бўлиб ўтди. Бу сел тошқинларини келтириб чиқарди. Рудаки тумани Оби қишлоғида сел тошқини оқибатида 80 та хонадонларни сув босди.

Бундан ташқари, сел экин майдонлар ва автомобил йўлларга шикаст етказди.

Янгиликлар лентаси
0