Амстердамда антиқа хизмат пайдо бўлди: бир кунга гид-куёв таклиф қилинади

© Sputnik / Михаил Маркив / Медиабанкка ўтишЦеремония бракосочетания
Церемония бракосочетания  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Амстердам меҳмонларга ўзгача экскурсияни таклиф қилади: бир кунга гид-куёв.

ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Амстердамда ўзгача бир экскурсия пайдо бўлди: туристларга бир кунга маҳаллий фуқаро билан турмуш қуриш ва шаҳарни ўрганиш учун қисқа муддатли асал ойига йўл олиш таклиф қилинади. Бу ҳақда РИА Новости The Guardian асосан хабар қилди.

Девушка в поле - Sputnik Ўзбекистон
Нидерландияда жинсий зўровонлик қурбони бўлган қиз эвтаназия қилинди

Шу куни меҳмонлар нафақат Нидерландия пойтахтини томоша қилади, балки маҳаллий аҳоли менталитети билан яқиндан танишишлари мумкин. Шунингдек, сайёҳлар билан гавжум бўлмаган туманларга бориш имкониятини беради.

Ўтган йили Амстердамга 20 миллиондан ортиқ турист ташриф буюрди.

Бир кунга голландиялик билан тўй роль-ўйини – туристларга шаҳарнинг турбизнес вакиллари таклиф қилишди. 5 июнь куни Постхорн черковида турист ва маҳаллий фуқаролар ўртасида кўплаб никоҳ маросимлари ўтказилди.

Тадбирнинг нархи 100 еврога яқин. Бу тўловга тўй ва бир кунга куёв-гид хизмати киради.

Ҳаммада дастурлар ҳар хил: иштирокчилар шаҳардаги энг антиқа тунги клубларда ўтказиши мумкин ёки яқин қишлоқ ҳаётини кўриши мумкин. Ҳаммаси истакларга боғлиқ.

Янгиликлар лентаси
0