03:33 19 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Дунёда
Ҳавола олиш
68820

Дуровнинг сўзларига кўра, сўнгги 15 йил ичида у алкогол, кофеин, гўшт, дори ва фаст-фуд истеъмол қилмаган.

ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Россиялик ишбилармон, миллиардер, Telegram мессенджери асосчиси Павел Дуров бир ой овқат емаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у ўз каналида хабар ёзди.

Дуровнинг сўзларига кўра, сўнгги 15 йил ичида у алкогол, кофеин, гўшт, дори ва фаст-фуд истеъмол қилмаган ва у соғлиғи жиҳатидан яхши натижаларга эришди.

Шунингдек, бир йил аввал иродани мустаҳкамлаш мақсадида Дуров ўз рационидан глютен, сут маҳсулотларни, тухум ва фруктозани олиб ташлади. Бундан ташқари май ойида фақат балиқ ва денгиз маҳсулотларини истеъмол қилишни бошлади.

Россиялик тадбиркор сўнгги олти кун давомида фақат сув ичганлигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бундай парҳез оқибатида мушаклар массаси йўқотиши мумкин, бироқ мессенджери учун унга янги фикрлар келиши мумкин.

Асосий мавзулар