18:27 12 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77

Путиннинг Зеленский ҳақидаги сўзлари ҳаммани кулдирди

© Sputnik / Алексей Даничев
Дунёда
Ҳавола олиш
2733 0 0

Владимир Путин Петербург халқаро иқтисодий форумда Украина янги президенти Владимир Зеленский билан ҳамкорлик қилиш эҳтимоли тўғрисидаги саволга жавоб берди.

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Украина янги раҳбари Владимир Зеленский билан бир кун келиб учрашишга ва танишишга умид билдирди ва унинг яхши актёр экани, лекин кимнидир ўйнаш ва кимдир бўлиш  - бутунлай бошқа нарса эканлигини қайд этди.

© Sputnik / Алексей Дружинин

“Менга қаранг, мен бу одамни билмайман, умид қиламанки, бир кун келиб танишамиз. Кўринишидан, у президент бўлгунга қадар фаолият юритган соҳада яхши мутахассис – у яхши актёр”, - деди Путин Зеленский билан ҳамкорлик қилиш эҳтимоли тўғрисидаги саволга жавобан.

Залдагилар унинг бу сўзларини қарсақ чалиб, кулги ила қарши олишди, дея ёзади РИА Новости.

“Мен жиддий гапиряпман, сиз эса куляпсиз”, - деди кулимсираб Путин.

Шунингдек, Россия раҳбари ўйин ўйнаш учун истеъдод лозимлигини таъкидлади.

“Бу аниқ. Истеъдодлар бисёр, ва бу истеъдодлардан бири – бу гавдалантириш истеъдоди. Сен ҳар ўн дақиқада янги чеҳраларни - “шоҳ” ва “гадони гавдалантиришинг мумкин . Ҳар ерда ишонтирарли даражада ўйнаш – бу ҳақиқатдан ҳам истеъдод. Лекин давлат ишлари билан шуғулланиш учун бошқа сифатлар зарурдир”, - дея таъкидлади Путин.

Украина президенти сайловларида ғолиб чиққан Владимир Зеленский 20 май куни Украинани бошқаришни бошлади.

Асосий мавзулар