Қозоғистонда 65 % сайловчилар овоз беришди

© ЦИК КазахстанаЯвка на выборах президента Казахстана на уже превысила 65%
Явка на выборах президента Казахстана на уже превысила 65% - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон президенти сайловида жами 12 миллион сайловчи иштирок этмоқда. Улар 7 нафар номзод учун ўз овозларини беришлари керак.

ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. Маҳалий вақт билан соат 16:00да Қозоғистон президенти сайловида 65,9 % сайловчилар овоз беришга улгуришди, деб хабар қилмоқда Қозоғистон Марказий сайлов қўмитаси.

Выборы президента в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда президент сайлови бошланди

Хабарда айтилишига кўра, ушбу сайловда жами 12 миллионга яқин сайловчилар иштирок этмоқда. Овоз беришлари учун Қозоғистон ичида 9967 та сайлов участкалари, хорижда - 65 та сайлов участкалари бугун кеч соат 20:00га қадар ишлайди. 

Ўзбекистоннинг Тошкент, Россиянинг ҳам Москва, Санкт-Петербург, Астрахан ва Омск шаҳараридаги Қозоғистон дипломатик ваколатхоналарида Қозоғистон фуқаролари учун овоз бериш имкони яратилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти лавозимига 7 нафар номзод иштирок этмоқда, жумладан Nur Otan  партияси вакили, Токаев ҳам.

Қозоғистон қонунчилигига кўра,  сайловда қанча фуқаро иштирок этмасин, сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади, лекин прездент бўлиб сайланиш учун номзодлардан бири 50%дан ортиқ овоз жамлаш керак. Ҳеч бир номзод 50%дан ортиқ овоз жамлай олмаса -  сайловнинг иккинчи тури белгиланади.

Янгиликлар лентаси
0