13:36 19 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев

Қозоғистон сайланган президенти: Токаев ҳақида нималар маълум

© Sputnik / Алексей Никольский
Дунёда
Ҳавола олиш
65810

Қозоғистон МСК дастлабки маълумотларига кўра, Қосим-Жомарт Токаев навбатдан ташқари президент сайловида ғалаба қозонди.

ТОШКЕНТ, 10 июн – Sputnik. Акорда расмий расмий сайтида Қосим-Жомарт Токаевнинг таржимаи ҳоли жойлаштирилган.

Қосим-Жомарта Токаеванинг ота-онаси

Қосым-Жомарт Кемелевич 1953 йил 17 майда Олма-ота шаҳрида туғилган. Отаси – Кемел Токаевич Токаев (1923-1986), Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, таниқли ёзуви, қозоқ адабиётидаги детектив жанри асосчиси. Онаси – Турар Шабарбаева (1931-2000), Олма-Ота педагогика хорижий тиллар институтида ишлаган.

Маълумоти

Токаев 1975 йилда Москва давлат халқаро алоқалар институтини тамомлаган. Диплом олд амалиётини Хитойда Собиқ иттифоқ элчихонаси ўтди. 1983-1984 йилларда Пекин лингвистика институтида амалиёт ўтаган. 1992 йилда Россия ТИВ Дипломатия академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти

Иш фаолиятини 1975 йилда Собиқ иттифоқ Ташқи ишлар вазирлигида бошлади ва Сингапурда совет элчихонасида ишлашга юборилди. 1979 йилда Собиқ иттифоқ ТИВ аппаратига қайтди. 1984-1985 йилларда Собиқ иттифоқ Ташқи ишлар вазирлигида ишлади, кейинчалик Хитойга совет элчихонасида ишлаш учун юборилди. У ерда 1991 йилгача иккинчи котиб, биринчи котиб ва маслаҳатчи лавозимида ишлади.

1992 йилда Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. 1993 йилда ТИВ вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади. 1994 йилда Ташқи ишлар вазири бўлди. 1999 йил октябрда парламент рухсати билан Қозоғистон президенти қарорига асосан мамлакат бош вазири лавозимига тайинланди. 2002 йил январда Давлат маслаҳати – Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллади. 2003-2007 йил – Ташқи ишлар вазири. Бу лавозимда ишлаган вақтда ядровий қуролни тарқалмаслиги жараёнида фаол қатнашди.

2007 йил январда Қозоғистон сенат раислигига сайланди. 2008 йилда парламентнинг юқори палатаси спикери сифатида ЕХҲТ парламент ассамблеяси президенти ўринбосари лавозимига сайланди.

2011 йил мартда БМТ бош котиби ўринбосари, Женевада БМТ бўлинма бош директори, шунингдек Қуролсизланиш Концеренцияси БМТ бош котибининг шахсий вакили лавозимида фаолият кўрсатди. Шунингдек, қуролсизланиш Конференцияси бош котиби лавозимида ишлаган.

ШҲТ ва МДҲ ташқи ишлар вазири кенгаши раиси лавозимига сайланган.

2013 йил 16 октябрда Қозоғистон парламент сенати раиси лавозимига сайланди.

2019 йил 20 мартда Қозоғистон Республикаси президенти сифатида қасамёд қилди.

2019 йил 9 июнда ўтказилган президент сайловида қатнашди. МСКнинг дастлабки маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 70,76 фоиз овозларини тўплаб, ғалаба қозонди.  

2007 йилда “Нур Отан” партияси ва “Нур Отан” партияси сиёсий кенгаши Бюроси аъзоси. Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши аъзоси.

Фавқулодда ва муҳтор элчи. Сиёсий фанлар доктори. Жаҳон гуманитар ва табиий фанлар академиясининг аъзоси. Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференцияси аъзоси. Шэньчжэн университети (Хитой) ва Россия ТИВ Дипломатия академияси фахрий профессори. Халқаро алоқалар бўйича Қозоғистон Кенгаши фахрий президенти. Дипломатия ва халқаро алоқалар Женева мактабининг фахрий декани. Россия биографик жамияти версиясига кўра “2018 йил – Йил Одами” лауреатлар рўйхатига кирди. 13 йил давомида Қозоғистон стол тенниси бўйича Федерациясига раҳбарлик қилган.

Токаев ҳаётидан қизиқарли фактлар

Халқаро алоқалар масалаларига бағишланган 10 та китоб муаллифи.

Кўплаб Қозоғистон ва хорижий давлат мукофотлари ва медаллар билан тақдирланган. Соғлом турмуш тарзи тарафдори. Бадиий, сиёсий, тарихий адабиётларни ўқишга қизиқади.

Ажрашган. Бир нафар ўғил фарзанди – Тимур Касимжомартович Токаев.  

Асосий мавзулар