11:28 14 Октябр 2019
Эфир
  • RUB145.75
  • EUR10354.03
  • USD9433.34
Президент Шавкат Мирзиёев в рамках участия в международном форуме Один пояс — один путь посетил Центр исследований и инноваций компании Huawei

Huawei смартфонларида Android ўрнига Россия дастури ўрнатилади

Пресс-служба президента Узбекистана
Дунёда
Ҳавола олиш
329 0 0

Huawei компанияси АҚШ санкцияларидан сўнг Android ўрнига Россияда ишлаб чиқилган “Аврора” операцион тизимини ўрнатиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Хитойнинг Huawei компанияси Android операцион тизими ўрнига Россияда ишлаб чиқилган "Аврора" операцион тизимини ўрнатиши мумкиндеб хабар қилмоқда The Bell нашри.

Бундай қадам қўйишга компанияга нисбатан АҚШ томонидан киритилган санкциялар сабабчи бўлган. АҚШ ҳукумати қарорига кўра, янги ишлаб чиқарилаётган смартфонларга Android операцион тизимини ўрнатиши мумкин эмас.

"Аврора" операцион тизими Linux ядросида ишлайди ва Androidнинг барча дастурлари билан ишлашга қодир.

Ушбу ҳамкорлик ҳақидаги келишувга Иқтисодий форум доирасида эришилган. Huawei компанияси директори Го Пин ва Россиянинг Рақамли ривожланиш вазири Константин Носков Санкт – Петербургда музокаралар ўтказишган эди. Ушбу масала, шунингдек Хитой етакчиси Си Цзиньпин ҳамда Владимир Путин учрашуви доирасида ҳам муҳокама қилинган эди.

Россия ва Хитой ушбу масалада келишувга эришган тақдирда, “Аврора” операцион тизими Huawei смартфонларида заводдан ўрнатилган бўлади. Иккинчидан, Россияда смартфонлар учун керакли микросхема ва чиплар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

"Аврора" ўзи нима?

2012 йилда Финландиянинг Jolla компанияси дастурчилари (айримлари Nokia компаниясида ишлаган)  томонидан Sailfish деган операцион тизим яратилган эди. 2014 йилда Ростелеком Jollaнинг 75% акцияларини сотиб олади. Шундан сўнг Sailfish асосида "Аврора" номли Россия миллий операцион тизим яратишга киришилади. Айни дамда "Аврора" "Открытая мобильная платформа" компанияси томонидан қўллаб-қувватлаб келинмоқда. 

Бугунга қадар "Аврора" бир неча смартфон ва планшетларга ўрнатилган. Аврора операцион тизими Mac ва Android га нисбатан камроқ техник ресурслар талаб қилади ва фойдаланувчи маълумотларини яхшироқ ҳимоялайди. Ҳозирда ушбу тизимда ишлайдиган смартфонлар Россия почтаси ва бир қатор давлат хизхматчилари томонидан синовдан ўтказилмоқда. 

 

Асосий мавзулар