22:04 12 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55

Зеленский бирданига 15 нафар губернаторни ишдан бўшатди

© Sputnik / Стрингер
Дунёда
Ҳавола олиш
60601

Украина президенти Владимир Зеленский 15 нафар губернаторни лавозимидан озод қилди.

ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский 15 нафар губернаторни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда РИА Новости Украина президенти администрацияси бошлиғи ўринбосари Руслан Рябошапкага таяниб хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Украина етакчиси Одесса, Черниговск, Хмельницк, Херсон, Тернопольск, Сумск, Полтава, Николаев, Львов вилояти раҳбарларини ишдан бўшатган.

Бундан ташқари, Кировоград, Киев, Ивано-Франковск, Запорожье, Карпат орти и Волинск вилоятлари губернаторлари истеъфога чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Украина албатта НАТОга кириши, фақат бу масала референдумда кўриб чиқилишини маълум қилгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар