Норозилик намойишларда мингга яқин киши қўлга олинди – Қозоғистон Бош прокуратураси

© Sputnik / / Тимур БатыршинЗадержание участников несанкционированных митингов в Казахстане
Задержание участников несанкционированных митингов в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги вақтда Нур-Султонда 80 киши, Олма-отада 100 киши ҳибсда қолмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 июн – Sputnik. Нур-Султон ва Олма-отада рухсат этилмаган митинглар давомида мингга яқин киши қўлга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси жамоатчилик манфаатларини ҳимоя қилиш хизмати бошлиғи Сапарбек Нурпеисов маълум қилди.

“Қозоғистон икки шаҳарда ноқонуний акцияларда иштирок этгани учун 957 киши қўлга олинди, улардан 670 киши маъмурий қамоқ, 115 киши жарима, 172 киши огоҳлантирилди”, - деди прокуратура вакили.

Ҳозирги вақтда Нур-Султонда 80 киши, Олма-отада 100 киши ҳибсда қолмоқда, шунингдек суд қарорига асосан 311 киши қўйиб юборилди.   

Қозоғистон икки шаҳридаги митинглар

Сайлов кунлари Нур-Султон ва Олма-отада митинглар ўтказилди. 9 ва 10 июнь кунлари шу икки шаҳарда 700 га яқин киши қўлга олинди. Тартибсизликлар давомида уч нафар полиция ходими жароҳатланди.

Бош прокуратурада қозоғистонликларни қонунчиликка риоя қилиш ва рухсат этилмаган акцияларда иштирок этмасликка чақирди.

12 июн куни Токаев митинглар ўтказилган жойларга тасодифан бориб қолган, айбсиз бўлган одамларни қўйиб юбориш ҳақда топшириқ берди.

Янгиликлар лентаси
0