08:50 26 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00

АҚШ Украина пойтахти номини ўзгартирди

© Sputnik / Стрингер
Дунёда
Ҳавола олиш
823 0 0

АҚШ жўғрофик номлар бўйича кенгаши Киев номини ёзиш қоидасини ўзгартиришга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 13 июн – Sputnik. АҚШ жўғрофик номлар бўйича кенгаши Киев номини ёзиш қоидасини ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда Украинанинг АҚШдаги элчихонаси хабар қилди.

Кўриб чиқиш учун тегишли мурожаатни элчи Валерий Чалий юборди.

Кенгаш бир овоздан халқаро базада Украина пойтахтини "Kiev"ни  "Kyiv"га ўзгартиришга қарор қилди.

Умумий базага 17 июнь куни ўзгартириш киритилади.

Элчихона таъкидлашича, бу қарор Киевнинг бутун дунёда, шу жумладан, халқаро қатновларда ва чет эл аэропортларида ёзилган матнни ўзгартириш учун муҳим аҳамиятга эга.

Май ойи охирида Украина ҳукумати айрим рус фамилияларни ёзиш тартибини ўзгартирадиган ёзув қоидаларини тасдиқлаганди.

Россия Давлат думасида бу қадамни Россияга қарши кампанияни давоми деб атади.

Асосий мавзулар