05:28 19 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Кадры испытаний новейших истребителей МиГ-35

Россия ҳарбийлари иккита энг замонавий МиГ-35 қирувчини қабул қилишди

RUPTLY
Дунёда
Ҳавола олиш
32210

МиГ-35 – янги 4++ авлод, энг замонавий қирувчи самолёт ҳисобланади. У ҳавони забт этиш, ер ва сувдаги нишонларга зарба беришга мўлжалланган.

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Россия Ҳарбий фазо кучлари биринчи иккита замонавий МиГ-35 қирувчини қабул қилишди. Бу ҳақда “МиГ” самолётсозлик корпорацияси бош директори Илья Тарасенко маълум қилди.

“Сўнгги уч йил ичида биз МиГ-35 даструи бўйича жиддий силшишга эришдик. Қисқа вақт ичида бу самолётни ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик, синовдан ўтказиб, 2,5 йил ичида тажриба-муҳандислик ишлардан Мудофаа вазирлиги билан шартномагача етиб келдик”, - деди Тарасенко.

Унинг сўзларига кўра, йил якунига қадар яна тўртта қирувчи етказиб берилади.

Корпорация Мудофаа вазирлиги билан МиГ-35 бўйича яна бир шартнома имзонишига умид қилади, деб қўшимча қилди Тарасенко.

МиГ-35 қирувчи – 4++ авлод кўп мақсадли янгича қирувчи самолёт ҳисобланади. У ҳавони забт этиш, ер ва сувдаги нишонларга зарба беришга мўлжалланган.

2017 йил 26 январда синов парвози амалга оширилди. “Армия-2018” форумида Мудофаа вазирлиги ва “МиГ” корпорацияси 2023 йилгача 6 та қирувчиларни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган.

Асосий мавзулар