АҚШ ҳарбий самолёти Россия чегарасида разведка олиб борди

© ВВС СШАRC-135U - АҚШ разведкачи самолёти
RC-135U - АҚШ разведкачи самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Американинг ҳарбий самолёти Калининград вилояти чегарасида разведка олиб борди.

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. АҚШ ҳарбий ҳаво кучларига тегишли самолёт Калининград вилояти чегарасида разведка олиб борди. Бу ҳақда РИА Новости Plane Radar порталига асосан хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Москва вақти билан соат 9:50 да RC-135V Rivet Joint радиоразведка самолёти Буюк Британиянинг Милденхолл авиабазадан учиб чиқди.

Икки соатдан сўнг ҳаво кемасини Калининград вилояти чегара яқинида кўришди.

Охирги вақтларда хорижий, шу жумладан АҚШнинг учувчисиз қурилма ва разведка самолётлари Россия чегаралари яқинида тез-тез пайдо бўлмоқда.

Улар Қора денгиз, Калининград вилояти, шунингдек Суриядаги Россия ҳарбий базаси яқинида кўришмоқда.

Пентагон Россия Мудофаа вазирлиги чақирувига қарамасдан разведка операцияларини ўтказишни тўхтатмаяпти.

Янгиликлар лентаси
0