08:34 19 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50

Зеленский украиналик аёлларни мамлакат туризм бренди деб атади

© Sputnik / Стрингер
Дунёда
Ҳавола олиш
45010

Владимир Зеленский украиналик аёлларни мамлакат туристик бренди деб атади.

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат бренди нафақат қишлоқ хўжалиги, конлар ва металлурглар, балки оддий “жуда чиройли одамлар, айниқса аёллар” эканлигини айтди.

Бундан аввал Франциянинг Украиндаги элчи Изабел Дюмо Зеленский Парижга ташриф буюрганини маълум қилди.

“Мен айтмоқчиманки, доим дунёда барча одамларда тушунча бўлган, яъни Украина - бу биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги, конлар, металлурглар. Туристлар эса ҳар доим айтишган, Украинада жуда чиройли, овқатлари мазали ва чиройли инсонлар, айниқса аёллар. Ҳа, бу ҳаммаси бор, бу бизнинг брендимиз бўлиб қолмоқда”, - деди Зеленский Париждаги дунёда энг катта бўлган стартам-кампусига ташрифи чоғида.

Зеленскийнинг сўзлашича, Украинада IT-технологиялар ва компаниялар жуда тез ривожланмоқда.

“Украинада 150 мингга яқин IT мутахассислар, стартаперлар бор. Ўйлайманки, бу йўналишда ривожланамиз”, - деди Украина президенти.

Асосий мавзулар