11:08 14 Октябр 2019
Эфир
  • RUB145.75
  • EUR10354.03
  • USD9433.34
Штаб-квартира Министерства обороны США

Трамп Пентагон раҳбарини алмаштирди

© David B. Gleason
Дунёда
Ҳавола олиш
328 0 0

АҚШ Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи этиб Марк Эспер тайинланди

ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Пентагон раҳбари вазифасини бажарувчи Патрик Шанахан бу лавозимга бошқа даъвогарлик қилолмайди. Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи этиб Марк Эспер тайинланди, деб баёнот қилди Трамп.

"Ажойиб ишни амалга оширган Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шанахан, ўз оиласига кўпроқ вақт ажратиш учун (сенатда) тасдиқланиш жараёнини давом эттирмасликка қарор қилди. Мен Пэтга ажойиб хизмати учун миннатдорлик билдираман ва (ҳозирги) қуруқликдаги қўшинлар вазири Марк Эсперни мудофаа вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинлайман", - деб ёзган Трамп ўзининг Твиттерида.

АҚШ президенти, шунингдек, Маркни яхши билишини ва у бу ишни аъло даражада уддалашига шубҳа қилмаслигини билдирган.

Асосий мавзулар