18:53 25 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Мы что, люди второго сорта? — видео критики Атамбаева в адрес миссии ОБСЕ

Атамбаев 5 та жиноятга алоқадор бўлиши мумкин – бош прокурор хулосаси

Sputnik / Эмиль Садыров
Дунёда
Ҳавола олиш
353 0 0

Жогоргу Кенеш профил қўмитаси бугун Бош прокуратуранинг хулосасини кўриб чиқди.

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Қирғизистон бош прокурори Ўткурбек Жамшитов собиқ президент Алмазбек Атамбаев махсус комиссия томонидан кўрсатилган олти жиноятнинг бештасига алоқадор бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Sputnik Қирғизистон нашрининг ёзишича, сешанба куни Жогорку Кенешнинг конституциявий қонунчилик, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқ масалалари ва регламент бўйича қўмитаси собиқ президент мақомидан маҳрум қилиш учун Атамабаевга қарши айбловни илгари суриш ҳақидаги хулосани кўриб чиққан.

Жамшитовнинг сўзларига кўра, Қирғизистон собиқ президенти Атамбаевга беш эпизод бўйича айблов қўйилиши мумкин. У гап Кой-Таш қишлоғида ер участкаларини ноқонуний эгалланиши, жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва унга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилиши ҳамда тадбиркор Субихи Пархати иштирокидаги коррупция факти ҳақида бораётганини таъкидлади.

Қирғизистон парламенти 13 июн куни махсус комиссияни ташкил этганди ва у олиб борган иш якунида Атамбаев олтита жиноятга алоқадор бўлиши мумкинлиги баёнот қилинганди. Мамлакат парламенти 20 июнь куни махсус комиссия хулосасини маъқуллаган ва ҳужжатни Бош прокуратурага йўллаганди.

Асосий мавзулар