17:27 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Встреча президента РФ Владимира Путина и президента США Дональда Трампа в Хельсинки

Трамп G20 саммитида Путин билан учрашади

© Sputnik / Алексей Никольский
Дунёда
Ҳавола олиш
226 0 0

Амалдор учрашувда Трамп Россиянинг Америка сайловларига “аралашуви” мавзусига ҳам тўхталиб ўтишига ишонч билдирган.

ТОШКЕНТ, 25 июн – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Япониянинг Осака шаҳрида бўлиб ўтадиган G20 саммитида Владимир Путин билан учрашади, дея маълум қилди Оқ уй маъмуриятининг юқори мартабали вакили. Бу РИА Новости хабар қилди.

Улар учрашув давомида Эрон, Сурия, Украина ва қуролланиш устидан назорат мавзуларини муҳокама қилишлари кутилмоқда. Шунингдек, амалдор Трамп Россиянинг Америка сайловларига “аралашуви” мавзусига ҳам тўхталиб ўтишига ишонч билдирган.

Россия ТИВ учрашув бўлиб ўтиши кераклигини маълум қилди.

Маълум бўлишича, АҚШ етакчиси Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоған, Германия канцлери Ангела Меркель ва ХХР раиси Си Цзиньпин билан ҳам учрашади.  

G20 саммити Япониянинг Осака шаҳрида 28-29 июнь кунлари бўлиб ўтади.

Асосий мавзулар