22:23 18 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Ворон

“Качок қарға” интернет фойдаланувчиларини қўрқитиб юборди – видео

Дунёда
Ҳавола олиш
506 0 0

Ижтимоий тармоқларда ўз қанотларига таяниб турган қарға акс этган видео оммалашиб, қизғин муҳокамага сабаб бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда ўз қанотларига таяниб турган қарға акс этган видео оммалашиб бормоқда. Видеони интернет фойдаланувчиси LIWJATAN жойлаштирган.

​“Бугунги шок учун раҳмат. Бу менинг юрагим учун зарарли”, - дея ёзган у.

Ҳозирга келиб илк эълон қилинган видео қарийб 11 миллион марта томоша қилинган ва 253 минг “лайк” тўплашга уринган. Бу рақамлар соат сайин ўсишда давом этмоқда.

Қарғанинг бу ҳолатда туриши кўпчиликни ўйга толдиради. “Бу нима? Гориллами?”, - дея мурожаат қилган фойдаланувчилардан бири. Бошқаси эса “энди мен тунлари ухлаймай чиқаман”, деб изоҳ қолдирган.

Паррандашунос Кейли Свифт қарғанинг бу ҳолатда туришинини тушунтириб берди. Маълум бўлишича, қарға шунчаки офтобда тобланмоқчи бўлган экан. Шу боис қарға қанотларини туширган ва думини қисиб олган. Натижада унинг ўз қанотларига таяниб туриши унинг оёқлари деган тасаввурни пайдо қилган.

Асосий мавзулар