ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik. Афғонистонда америкалик икки ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости Пентагон баёнотига асосан хабар қилди.
Фожиа 26 июнь куни содир бўлди.
Таъкидланишича, ҳарбийларнинг исми шарифи ҳақида маълумот уларнинг қариндошлари хабардор этилгандан сўнг эълон қилинади.
Баёнотда батафсил тафсилотлар келтирилмаган.