Арис шаҳрида масжидлар мўъжиза туфайли омон қолди - видео

Oбуна бўлиш
Арис шаҳридаги портлашлардан сўнг ҳеч қайси масжид талофат кўрмади. Шаҳарда 9 та масжиднинг ойна ва эшиклари озгина шикаст етди.

ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik. Қатор портлашлардан сўнг Арисда жойлашган масжид бинолари ҳеч қандай жиддий талофат кўрмади. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Масжид хизматчиларининг сўзларига кўра, айрим биноларга кичик шикаст етказилди.

Интернетда видео тарқалди. Унда Арисдаги масжидлардан бири акс этган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от ШЫМКЕНТСКИЙ ТРЕШ 🔞😱 (@shymgramm)

 

“Бирорта ҳам ойна синмаган”, - дейди видео муаллифи.

Масжид қаршисида турган уйда эса ойналар синган бўлади.

Арис марказий масжидининг бош имоми Абдукаман Абдукарим биноларда бироз шикаст етганини айтади.

Имомнинг сўзларига кўра, Арис туманида жами 27 масжид очилган бўлиб, шаҳарнинг ўзида 9 та масжид фаолият кўрсатади.

Янгиликлар лентаси
0