18:14 18 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00
Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев

Қирғизистон парламенти Атамбаевдан дахлсизликни олиб ташлади

Владимир Астапкович
Дунёда
Ҳавола олиш
252 0 0

Алмазбек Атамбаевдан собиқ президент мақомини олиб ташлашга 103 депутат овоз берди, фақатгина 6 депутат бунга қарши бўлди.

ТОШКЕНТ, 27 июн – Sputnik. Қирғизистон парламенти депутатлари Алмазбек Атамбаевни собиқ президент мақомини олиб ташлашга овоз беришди. Энди у тўғридан-тўғри дахлсизликдан маҳрум бўлади.

Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Атамбаевдан собиқ президент мақомини олиб ташлашга 103 депутат овоз берди, фақатгина 6 депутат бунга қарши бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон парламенти 13 июнь куни махсус комиссияни ташкил этган ва у олиб борган иш натижасида Алмазбек Атамбаев олтита жиноятга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса қилинган.

Жуқорғу Кенеши 20 июнда хулосани тасдиқлаб, бош прокуратурага юборди.

Хулосага кўра собиқ президентга нисбатан қуйидаги айловлар илгари сурилди: Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва станцияга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилиши, Тарихий музейни реконструкциясида коррупция иши, жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Кой-Таш ва Чон Сари-Ой қишлоқларида ер участкаларини ноқонуний эгалланиши.

Шу ҳафтада, 25 июнь куни мамлакат бош прокурори Ўткурбек Жамшитов собиқ президент эҳтимол беш жиноятларга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида баёнот берди.

Қирғизистон собиқ президенти Атамбаевга беш эпизод бўйича айблов қўйилиши мумкин. У гап Кой-Таш қишлоғида ер участкаларини ноқонуний эгалланиши, жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва унга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилиши ҳамда тадбиркор Субихи Пархати иштирокидаги коррупция факти ҳақида бораётганини таъкидлади. Хулосани кўриб чиқиш учун парламентга юборилди.

Асосий мавзулар