Трамп: АҚШ Афғонистондан қўшинларни чиқариб, у ерда разведка кучларини қолдиради

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишВ Польше размещен батальон НАТО
В Польше размещен батальон НАТО - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзад, янги афғонлараро учрашув Дохада 7-8 июл кунлари Германия ва Қатар воситачилигида ўтказилишини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. АҚШ Афғонистондаги қўшинлар сонини қисқартиради, бироқ у ерда разведка бўлинмаларини қолдиради, деб баёнот қилди АҚШ президенти Дональд Трамп.

"Толибон" АҚШ Афғонистондан тез орада қўшинларини чиқариб кетишига умид боғламоқда

"Мен у ерда жуда кучли разведкани қолдирган бўлардим. Биз кузатишимиз керак… Мен шундай қилган бўлардим ва биз у ерда жуда кучли, хаёлга келмайдиган даражада кучли разведкани қолдирамиз. Бу ўта муҳим. Ва биз шундай қила оламиз, лекин биз Афғонистондаги кучларимиз сонини сезиларли қисқартиришимиз керак", - деб айтган у сешанба куни Fox News телеканалига берган интервьюсига.

Шу билан бирга у Афғонистонни "террорчилар учун лаборатория", деб атаган.

АҚШ ва унинг иттифоқдошлари 2001 йилдан Афғонистонда толиблар ва бошқа уюшмаларга қарши операцияларни ўтказиб келишади. Ушбу ҳарбий кампания АҚШ қуролли кучлари тарихидаги энг узоқ давом этган операцияга айланди. 2018 йилда президент Дональд Трамп администрацияси Жанубий Осиёда янги ҳаракатлар стратегиясини тақдим этди. У минтақа мамлакатларининг Афғонистондаги можарони тартибга солишда янада фаол иштирокини назарда тутади. Бундан ташқари, АҚШ "Толибон" радикал ҳаракати билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлаган. Толиблар матбуот котиби Муҳаммад Сухайл Шахин май ойи охирида журналистларга АҚШ музокараларнинг навбатдаги раундида Афғонистондан қўшинларини чиқариши ҳақида эълон қилишини айтган эди.

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзад, янги афғонлараро учрашув Дохада 7-8 июл кунлари Германия ва Қатар воситачилигида ўтказилишини эълон қилди.

Янгиликлар лентаси
0