Жазирама сабабли Атамбаев тарафдорлари унинг уйини тарк этмоқда

© Sputnik / Табылды КадырбековЭкс-президент КР Алмазбек Атамбаев около своего дома в селе Кой-Таш где собираются люди
Экс-президент КР Алмазбек Атамбаев около своего дома в селе Кой-Таш где собираются люди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги вақтда Атамбаев уйи яқинида вазият тинч, у ерда 50-60 киши қолган.

ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Атамбаев уйи олдидаги вазиятни тинч деб баҳоламоқда. Бу ҳақда РИА Новостига Қирғизистон ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Бывший президент КР Алмазбек Атамбаев после пресс-конференции на территории своего дома в селе Кой-Таш - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев тарафдорлари ҳукумат истеъфосини талаб қилади

Собиқ президентнинг уйи яқинида унинг тарафдорлари қолмоқда, бироқ уларни сони камайди.

Ҳозирги вақтда уларнинг сони 50-60 кишини ташкил қилмоқда. Қолган одамларнинг сўзларига кўра, бу жазирама билан боғлиқ, кеч пайтда одамлар кўпроқ бўлади.

Чуй вилоятида кундуз куни ҳаво ҳарорати сояда 40 даражага етмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон парламенти депутатлари Алмазбек Атамбаевни собиқ президент мақомини олиб ташлашга овоз беришди.

Қирғизистон парламенти 13 июнь куни махсус комиссияни ташкил этган ва у олиб борган иш натижасида Алмазбек Атамбаев олтита жиноятга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса қилинган. Жўқорғу Кенеши хулосани тасдиқлаб, бош прокуратурага юборди.

Хулосага кўра собиқ президентга нисбатан қуйидаги айловлар илгари сурилди: Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва станцияга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилиши, Тарихий музейни реконструкциясида коррупция иши, жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Кой-Таш ва Чон Сари-Ой қишлоқларида ер участкаларини ноқонуний эгалланиши.

Мамлакат бош прокурори Ўткурбек Жамшитов собиқ президент эҳтимол беш жиноятларга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида баёнот берди.

Янгиликлар лентаси
0