Жосус дастур: Хитойда туристлар телефонига номаълум илова ўрнатилмоқда – ОАВ

© AP Photo / EFREM LUKATSKYКыргызские пограничники на контрольно-пропускном пункте
Кыргызские пограничники на контрольно-пропускном пункте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғиз-Хитой чегарасида назоратдан ўтган кўплаб одамлар, уларга тегишли бўлган телефонда номаълум дастур пайдо бўлгани ҳақида шикоят қилишди.

ТОШКЕНТ, 3 июл – Sputnik. Хорижий нашрлар The New York Times, Süddeutsche Zeitung ва The Guardian журналистлари Хитой чегарачилари Қирғизистондан келган сайёҳларга тегишли бўлган телефонларга жосус дастурни ўрнатиш ҳолати юзасидан текширув ўтказишди.

Рубли и юани - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Хитой долларда ҳисоб-китоб қилишдан воз кечди - ОАВ

Маълум бўлишича, хитойлик чегарачилар бу илова ёрдамида хорижий фуқароларига тегишли бўлган смартфонларни текшириши маълум бўлди.

Бу дастур BXAQ ёки Fēng cǎi деб номланади. Бу дастур контактлар, СМС-ёзишмалар, қўнғироқлар, календардаги ёзувлар, шунингдек, иловалар рўйхати ва ижтимоий тармоқдаги тахаллусларни таҳлил қилади.

Бу дастур экстремистик маълумотларни аниқлаш мақсадида барча файлларни текшириб, махсус серверга ҳисобот юборади. Кейинчалик бу маълумот ҳукуматга тақдим этилади.

ОАВларнинг маълумотига кўра, бу илова фақат Қирғизистондан Хитойга чегара орқали келган фуқаролар телефонларига ўрнатилмоқда.Текширув давомида “Иркештам-авто” назоратдан ўтиш пункти орқали Хитойга келган сайёҳлар телефонлар текширилиши ҳақида шикоят қилишган.

Сотрудники Росгвардии во время учений - Sputnik Ўзбекистон
Росгвардия Ўзбекистонни Хитой билан ҳамкорликдаги машғулотларига таклиф қилади

Чегарачилар телефон текшириш учун олишдан олдин уни блокдан чиқаришни сўрайди. Агар смартфор Android-платформада бўлса, жосуслик дастур ўрнатилади, iOS бўлса, телефон компьютерга уланиб, тўлиқ текширилади.

Текширув давомида иккита сайёҳ, шунингдек Süddeutsche Zeitung газетаси мухбири ўз телефонида бу дастур пайдо бўлганини аниқлади.

Чет эл фуқароларидан бирининг сўзларига кўра, у Хитойнинг ғарбий қисмида чегарани кесиб ўтган, унга бу дастурни ўрналиши ҳақида маълум қилишмади. Чегарачилар фақат “қурол, терроризм, порнография” маълумотлари текширилишини айтишган.

Журналистлар фикрига кўра, бу кузатув диний озчиллик, шу жумладан уйғур этник гуруҳи вакилларига қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0