05:27 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Путин ракеталар бўйича ўта муҳим қонунни имзолади

© Sputnik / Михаил Климентьев
Дунёда
Ҳавола олиш
1030 0 0

Ҳужжат имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

ТОШКЕНТ, 3 июл – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома бажарилишини тўхтатиш тўғрисидаги федерал қонунга имзо чекди. Тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборот расмий интернет порталида эълон қилинган.

Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида 1987 йил 8 декабрда Вашингтонда имзоланган Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома бажарилиши тўхтатилсин”, - дейилади ҳужжат матнида.

Қонунда Россия томонидан шартномани қайта тиклаш тўғрисидаги қарор давлат раҳбари томонидан қабул қилиниши белгиланган.

Ушбу шартнома Михаил Горбачев ва Рональд Рейган томонидан 1987 йилнинг декабрида имзоланган эди. 1991 йилнинг июнь ойига келиб шартнома бажарилган: Совет Иттифоқи 1846 дона, АҚШ эса 846 дона ракета комплексларини йўқ қилган. Бироқ, АҚШ етакчиси Дональд Трамп 2 февралдан бошлаб АҚШ ушбу шартномадан чиқишини эълон қилди. Россия шартнома мажбуриятларига қатъий риоя қилиб келаётганини бир неча бор маълум қилган эди.

Асосий мавзулар