Аёл киши ҳар қандай кўринишда гўзал

© BKМаргарита Грачева
Маргарита Грачева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эри рашк туфайли бармоқларини кесиб ташлаган аёл фотосессия орқали интернет юлдузига айланди.

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Москва яқинидаги Серпухов шаҳрида яшовчи Маргарита Грачева ижтимоий тармоқларда нашр этган фотосессияси бир зумда оммавийлашиб кетди, РИА Новости хабарига асосан.

Гап шундаки, тахминан икки йил олдин  Маргаританинг эри маст ҳолда рашк туфайли хотинининг бармоқларини болта билан чопиб ташлаган эди. Ушбу воқеа россия ОАВларида катта шов-шувга сабаб бўлган эди.

© BKМаргарита Грачева
Аёл киши ҳар қандай кўринишда гўзал - Sputnik Ўзбекистон
Маргарита Грачева

“В Контакте” ижтимоий тармоғида жойлаштирган фотосуратларида Маргарита протез билан чиройли кйимда суратга тушган. Жуда кўп фойдаланувчилар унга “Сиз ажойибсиз, протез сизни янада чиройли қилди” каби мақтов сўзларини айтишган.

© ВКМаргарита Грачева
Аёл киши ҳар қандай кўринишда гўзал - Sputnik Ўзбекистон
Маргарита Грачева

Ушбу фотосуратларни бир зумда хорижий нашрлар ҳам чоп этишди. Британиянинг Daily Star, Mirror ва Daily Mail нашрлари ушбу суратларга “Қойилмақом” деб баҳо берган. Британия журналистлари россиялик аёлнинг матонати ва ўзига ишончига қойил қолишган.

© VKМаргарита Грачева
Аёл киши ҳар қандай кўринишда гўзал - Sputnik Ўзбекистон
Маргарита Грачева

 

Янгиликлар лентаси
0