05:06 26 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Дунёда
Ҳавола олиш
301 0 0

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг матбуот хизмати Канада пойтахти қайси шаҳар эканлигини билмаслиги сабабли кулгига қолди.

ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг матбуот хизмати Оттава ўрнига Торонтони Канада пойтахти деб атади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Мамлакат раҳбари Канада пойтахти — Торонтода бўлиб ўтадиган Украинадаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган халқаро анжуманда иштирок этади”, — дейилади президент матбуот хизматининг хабарида.

Кейинроқ матбуот хизмати ходимлари Торонто — Канаданинг Онтарио провинцияси пойтахти, дея ўз хатосини тўғирлаб қўйган.

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг матбуот хизматининг хатоси ижтимоий тармоқда катта кулгига сабаб бўлди.

Асосий мавзулар