NASA аппарати Марсда бўлмаган - уфолог олимлар

© NASAМарсианский пейзаж
Марсианский пейзаж - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олимлар NASA фотосуратларида "Марс осмонда" учиб ўтаётган бургут ва бошқа ҳайвонларни топишди.

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Бир гуруҳ уфологлар Curiosity марсоходи ҳеч қачон марсда бўлмаганини ва NASA тарқатаётган гўёки Марсда олинган фотосуратлар аслида Канаданинг  Девон оролида суратган олинган, деб даъво қилишмоқда.

Марс сайёраси. - Sputnik Ўзбекистон
НАСА Марсда картошка етиштирмоқчи

Бу ҳақида “Известия” нашри Naked Science порталига асосан хабар қилди.

Уфологлар бундай хулосага келишига гўёки Марсда “олинган” фотосуратда Ер шарида учрайдиган ҳайвонларинг пайдо бўлиши сабаб бўлган. Хусусан, олимлар NASA фотосуратларида осмонда учиб ўтаётган бургутни кўришган.

Шундан сўнг америка космик агентлиги олдин тарқатган марс фотосуратлари жиддий ўрганиб чиқиб у ерда яна бир неча Ерда учрайдиган ҳайвонларни ва марс пейзажининг Девон ороли манзараларига жуда ҳам ўхшашлигини аниқлашган.

“Бундай фотосуратлар Марсда ҳаёт борлигини акс эттиради  ёки марсоход Девон оролида турибди, NASA эса - бутун дунёни ахмоқ қилмоқда”, - дейди уфолог Скотт Уоринг.

Кейинроқ ушбу фикрга бошқа олимлар ҳам қўшилишди. Уларнинг фикрига кўра марсоход Curiosity  ҳеч қаерга учиб кетмаган ва ўз “миссиясини” Канаданинг кимсасиз “Девон” оролида                                                       

Уфологлар фикрига кўра, НАСА 1964 йилдан буён Марс миссияси учун  120 миллиард АҚШ доллари сарф қилган. Солиқ тўловчилар олдида ўз харажатларини оқлаш учун улар Curiosity аппарати гўёки Марсда бўлгани ва у ерда суратлар олганини саҳналаштиришган.  

 

Янгиликлар лентаси
0