15:05 22 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев

Атамбаев ИИВ тергов бошқармасига келмади

Sputnik / Табылды Кадырбеков
Дунёда
Ҳавола олиш
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (36)
463 0 0

Алмазбек Атамбаев гувоҳ тариқасида ИИВ бош тергов бошқармасига сўроққа чақиртирилганди.

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Алмазбек Атамбаевда собиқ президент дахлсизлиги ҳали мавжуд. Ҳуқуқ тартибот орган ходимларида уни сўроққа чақиртириш ваколати йўқ. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон мухбирига Атамбаевнинг юридик вакили Сергей Слесарев маълум қилди.

Атамбаев гувоҳ сифатида сўроққа чақиртирилганди. Бироқ у боришдан бош тортди. Унинг фикрига кўра, “ҳукумат ҳуқуқий майдондан четга чиқди”.

Ҳозирги вақтда Қирғизистон ИИВ жиноий авторитет Азиз Батукаев озод қилиниши бўйича ишни тергов қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон парламенти депутатлари Алмазбек Атамбаевни собиқ президент мақомини олиб ташлашга овоз беришди.

Қирғизистон парламенти 13 июнь куни махсус комиссияни ташкил этган ва у олиб борган иш натижасида Алмазбек Атамбаев олтита жиноятга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса қилинган. Жўқорғу Кенеши хулосани тасдиқлаб, бош прокуратурага юборди.

Хулосага кўра собиқ президентга нисбатан қуйидаги айловлар илгари сурилди: Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва станцияга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилиши, Тарихий музейни реконструкциясида коррупция иши, жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Кой-Таш ва Чон Сари-Ой қишлоқларида ер участкаларини ноқонуний эгалланиши.

Мамлакат бош прокурори Ўткурбек Жамшитов собиқ президент эҳтимол беш жиноятларга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида баёнот берганди.

 

Мавзу:
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (36)

Асосий мавзулар