19:09 18 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50

Путин Грузияга қарши санкция қўллашга қарши чиқди

© Sputnik / Наталья Селиверстова
Дунёда
Ҳавола олиш
72810

Россия парламентининг қуйи палатаси Грузияга нисбатан чекловларни қўллаш ташаббуси билан чиқди.

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Владимир Путин Грузияга нисбатан санкциялар киритилишига қарши чиқди.

"<...> Мен буни айнан Грузия халқига ҳурмат туфайли қилмаган бўлардим”, - деди Россия етакчиси.

Бундан аввал Россия парламентининг қуйи палатаси чекловларни қўллаш ташаббуси билан чиқди. Бунга “Россияга қарши провокация тўхтамаётгани” сабаб бўлди.

Москва ва Тбилиси муносабатларида мураккаб вазият кечмоқда. Яқинда Грузияда ҳукумат ва Россияга қарши намойишлар бошланди. Бу мамлакатлар ўртасида авиа қатновлар тўхтатилишига олиб келди.  

Якшанба куни Грузиянинг “Рустави-2” канали бошловчиси Георгий Габуния ўз дастурида Россия президенти ва унинг ота-онасини ҳақорат қилганди.

Бу ножўя ҳаракат юзасидан Грузияда президент, бош вазир ва ТИВ мансабдорлари, шунингдек, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўз фикрларини билдиришди.

Асосий мавзулар