10:47 19 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50

Путин грузиялик журналистнинг ҳақоратига ўз муносабатини билдирди - видео

© Sputnik / Сергей Гунеев
Дунёда
Ҳавола олиш
123020

Владимир Путин Грузиянинг “Рустави 2” телеканали журналистининг қилиғига ўз муносабатини билдирди.

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Грузиянинг “Рустави 2” телеканали журналистининг қилиғига ўз муносабатини билдирди.

Владимир Путин Россияда “Рустави 2” телеканали журналистига нисбатан жиноий иш қўзғатилса, унга катта эҳтиром кўрсатилган бўлади, деб ҳисоблайди.

“Бу кабиларга нисбатан қандайдир жиноий иш қўзғатиш – катта эҳтиром. Бундан кейин ҳам гапираверсин”, - деди Путин.

7 июль куни Георгий Габуния ўзининг “Рустави 2” телеканалидаги муаллифлик дастурини Путин ва унинг марҳум ота-онасини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилишдан бошлаган. Унинг бу қилмиши Грузияда қаттиқ қораланди ва норозилик намойиши бошланишига сабаб бўлди. Ғазабланган томошабинлар телеканал биносига келиб, журналист ва “Рустави 2” бош директорини ишдан бўшатишни талаб қилишган. Шунингдек, Габуниянинг қилмишини Грузия президенти ва бош вазири ҳам қаттиқ қоралалаб, фитна дея баҳолашган.

Россияда ҳам Габуниянинг қилмишини қаттиқ қораланди. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Путинни ҳақорат қилган журналист Грузия ва бутун Кавказга иснод келтирганини таъкидлади. Россия парламентининг қуйи палатаси эса Грузияга қарши санкциялар жорий этиш таклифларини киритди. Бироқ Путин Грузия халқига ҳурмати туфайли ушбу санкцияларни маъқулламаслигини маълум қилди.

Асосий мавзулар