05:04 22 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Канцлер Германии Ангела Меркель

Эксперт қалт-қалт титраган Меркель нималар деганини маълум қилди

REUTERS / Fabrizio Bensch
Дунёда
Ҳавола олиш
662 0 0

Германия канцлери Ангела Меркелни Финляндия бош вазири Антти Ринне билан учрашувда бир ой ичидаги учинчи марта титроқ босди.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Лаблар ҳаракатидан сўзларни англай оладиган мутахассис Жудит Хартер Германия канцлери Ангела Меркель титроқ тутган вақтда нималар деб шивирлаганини маълум қилди. Бу ҳақда эксперт Antenne Bayern радиостанциясига интервью берди.

Ангела Меркелни 10 июлда Финляндия бош вазири Антти Ринне билан учрашувда бир ой  ичидаги учинчи марта титроқ босди. У аъзои баданини титроқ қамраб олганига қарамасдан жойидан жилмади. Ўзини қўлга олиш мақсадида бир неча маротаба турган ҳолатини ўзгартиришга уринди. Ҳатта оёқлари ҳам қалт-қалт титраётганини кўриш мумкин. Фин ҳукумати раҳбари бу ҳолатга эътибор бермайди.

Кейинчалик канцлер журналистларга  тоби яхши экани ва хавотирга сира ўрин йўқлигини айтган.

Меркелни титроқ босган ҳолат акс этган видеода у ҳамкасбига қарамасдан қандайдир сўзларни шивирлаётганини кўриш мумкин. Экспертнинг канцлер “Мен уддалай оламан” ("Ich schaffe das") деган жумлани бир неча маротаба такрорлаганига ишончи комил.

Қайд этиш жоизки, бу бир ой ичида шунга ўхшаш учинчи ҳолатдир. Июнь ойида Меркелни Берлинда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувда титроқ босганди.

Кейинроқ Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашув чоғида ҳам уни кучли қалтироқ тутиб қолганди.

Асосий мавзулар