04:01 13 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Сотрудник американской полиции

Вақт келди: АҚШда ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш бошланди

© Fotolia /
Дунёда
Ҳавола олиш
449 0 0

АҚШнинг айрим шаҳарларида ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш мақсадида уларни ҳибсга олиш бошланди.

ТОШКЕНТ, 12 июл – Sputnik. АҚШнинг айрим шаҳарларида ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш мақсадида уларни ҳибсга олиш бошланди. Бу ҳақда Fox News телеканали ўз манбасига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Телеканалнинг маълум қилишича, қўлга олиш Нью-Йорк ва бошқа айрим шаҳарларда шанбадан якшанбага ўтар кечаси бошланган.

АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) раҳбарининг сўзларига кўра, бундай чоралар суд томонидан мамлакатни тарк этиш буюрилган муайян шахсларга нисбатан қўлланилади

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп миллионлаб мигрантларни чиқариб юбориш бўйича амалиётлар бошланиши ҳақида огоҳлантирган эди. Бир неча кун ўтгандан сўнг Трамп демократлар илтимоси билан ноқонуний мигрантларнинг оммавий депортацияси бошланишини кейинга қолдиришини маълум қилганди.

Асосий мавзулар