08:33 13 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
ЗРС С-400 Триумф

АҚШ ҳасаддан С-400 камчиликларини изламоқда – эксперт

© Sputnik / Михаил Воскресенский
Дунёда
Ҳавола олиш
1599 0 0

Россия Туркияга С-400 зенит-ракета мажмуаларини етказиб беришни бошлади. Туркия қурол танлашда Россияга ишонч билдиргани америкаликларнинг пайтавасига қурт туширди.

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Жаҳон қурол савдоси таҳлили маркази директори Игорь Коротченко Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуалари камчиликларини излаётган америкалик экспертлар тадқиқотларига ўз муносабатини билдирди. РИА Новости хабарига асосан.

“Америкаликларнинг С-400 камчиликларини излашлари тушунарли. Улар Россия муваффақиятига ҳасад қилиш туфайли юзага келган. Ахир бугунги кунда С-400  Калашников автомати сингари бутун дунёга машҳур бўлган бренд ҳисобланади. Ҳаттоки НАТО аъзоси бўлган Туркия ҳам Американинг Patriot᾽ни эмас, балки Россиянинг бу мажмуасини харид қилишга қарор қилди. Бу АҚШнинг обрўсига путур етказмоқда, уни  танқид ва масхара мавзусига айлантирди”, - деди Коротенко.

Экспертнинг таъкидлашича, Stratfor мақоласида таърифланган чекловлар ҳар қандай ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимига хосдир.

Игорь Коротченко С-400 мажмуасининг экспорт имкониятлари Туркия ва Ҳиндистон билан бўлган шартномалар билан чекланиб қолмаслигини қайд этди. Россиянинг ушбу ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимига 10 дан зиёд давлат қизиқиш билдиришмоқда ва харид қилишлари мумкин. Бу эса ўз ўрнида қурол бозоридаги АҚШнинг обрўсига янада путур етказади.

Ироқ ҳам С-400 сотиб олишга қарор қилди

“С-400 Patriot PAC-3нинг энг янги версияга қараганда қатор муҳим афзалликларга эга, масалан, тарқатиш тезлиги, шовқинга чидамлилик, жанговар самарадорлик ва нишонни йўқотиш масофалари кабилардир. Ҳозирда 10 дан ортиқ давлат С-400 харид қилиш учун ариза беришди ва Россия улар билан аниқ музокаралар ўтказмоқда, мана шунинг учун америкаликлар асабийлашмоқда, - дея таъкидлади Коротченко.

АҚШ босимига қарамасдан Ҳиндистон Россиядан С-400 сотиб олади

Россия Туркияга С-400нинг тўртта дивизионини етказиб бериши керак. Уларнинг қиймати 2,5 миллиард долларга баҳоланмоқда. С-400 бўйича келишувнинг бир қисмини Анқаранинг ўзи тўлайди, бир қисми Россия кредити ҳисобига амалга оширилади.

Россия 12 июлдан Туркияга С-400 қисмларини етказиб беришни бошлади. Ҳозирда мажмуанинг қолган қисмларини етказиб бериш давом эттирилмоқда.

Туркиянинг Россиядан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини харид қилиши халқаро жанжални келтириб чиқарди: АҚШ Анқарадан бу келишувдан воз кечишни ва ўрнига ўзининг Patriot мажмуаларини харид қилиш талабини қўйди.

Ушбу таклиф рад этилган ҳолатда Вашингтон Анқарага янги F-35 қирувчилари савдосини ушлаб туриш ёки умуман бу келишувдан воз кечиш билан дағдаға қилди. Аммо Туркия ортга чекинишдан бош тортди. Туркия президенти Эрдўған С- 400 келишувини Туркия тарихидаги энг муҳим келишув деб атади.

Маълумот учун, С-400 "Триумф" — ўрта ва узоқ масофаларга мўлжалланган янги зенит ракета мажмуаси бўлиб, уни кечаю-кундуз, ҳар қандай ланшдафт ва кучли радиоэлектрон таъсир шароитларида ҳам қўллаш мумкин.

Асосий мавзулар